Покистонда кучли ёғингарчилик оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида 760 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Уларнинг 186 нафари болалардир. Яна 990 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар берди.
"26 июндан бери камида 780 киши ҳалок бўлди," - дейилади хабарда.
Табиий офатларга қарши курашиш агентлиги маълумотларига кўра, сўнгги суткада об-ҳаво шароити ёмонлашиши билан боғлиқ ҳодисаларда камида 41 киши ҳалок бўлган. Уларнинг аксарияти шимолий Гилгит-Блахтистон минтақасида, шунингдек Карачи шаҳрида табиий офат қурбонига айланган.
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси миллий марказининг аниқлик киритишича, келгуси сутка давомида 100 мм атрофида ёғингарчилик кутилмоқда. Бу миқдор автомобиль йўлларини сув босиши, транспорт алоқасини бузиши, шунингдек, бир қатор ҳудудларда энергетика ва телекоммуникация тармоқларига зарар етказиши мумкин, деб ёзади AP.