Бугун 30 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Покистонда юз берган портлашда уч киши ҳалок бўлди

Покистонда юз берган портлашда уч киши ҳалок бўлди

Сешанба куни Покистоннинг жануби-ғарбидаги Балужистон вилоятида содир этилган портлашда уч полициячи ҳалок бўлди, 19 нафари яраланди.

Бу ҳақда Sinxua агентлиги маҳаллий полициядаги манбалар хабар берди.

Уларнинг сўзларига кўра, воқеа Мастунг туманида содир бўлган. Номаълум шахслар масофадан бошқариладиган портловчи мосламани мотоциклга ўрнатиб, полиция юк машинаси ўтиб кетаётганда уни ишга туширган.

Ярадорлар яқин атрофдаги шифохонага етказилган. Бир неча кишининг аҳволи оғир.

Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

Киритилди: 16:13 15.04.2025. Ўқилди: 660 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!