Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фиданнинг маълум қилишича, ҳозирда Туркия, Покистон, Саудия Арабистони ва Миср вакиллари АҚШ ва Исроил томонидан Эронга қарши давом этаётган урушни тинч йўл билан ҳал этиш учун учрашув ташкиллаштиришни мувофиқлаштирмоқда.
"Дастлаб саммит Туркияда ўтказилиши режалаштирилган эди, аммо кейинчалик Покистон пойтахти Исломободга кўчирилди. Чунки ҳозирги пайтда покистонлик расмийлар ўз мамлакатида қолишга мажбур. Эҳтимол, биз у ерда шу дам олиш кунлари учрашамиз", — деди Туркия ТИВ раҳбари.
Покистан Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Саудия Арабистони, Миср ва Туркия ташқи ишлар вазирлари жорий йилнинг 29–30 март кунлари Исломободга ташриф буюради.
"Мазкур ташриф давомида ташқи ишлар вазирлари қатор масалалар, жумладан, минтақадаги кескинликни камайтириш бўйича саъй-ҳаракатлар юзасидан муҳокамалар олиб борадилар", дейилади Покистон ТИВ баёнотида.