Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилоятида газ баллони портлаши оқибатида турар-жой биноси томи қулаб тушди, 6 киши ҳалок бўлди, 2 киши жароҳатланди.
Бу ҳақда маҳаллий Dawn газетаси хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, воқеа Мардан туманида содир бўлган. Расмийларнинг таъкидлашича, газ балон уйлардан бирида портлаган, шундан сўнг икки қаватли бинонинг томи қулаган.
Йиқилиш натижасида одамлар вайроналар остида қолиб кетишган – улардан олти нафари ҳалок бўлган, икки нафари оғир яраланган.
Етти соат давом этган қутқарув операцияси давомида вайроналар остидан 8 киши олиб чиқилди.