Бугун 25 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Покистонда полиция штаб-квартирасига 3 нафар худкуш террорчи ҳужум қилди

Покистонда полиция штаб-квартирасига 3 нафар худкуш террорчи ҳужум қилди

Қуролланган шахслар Покистоннинг шимоли-ғарбида жойлашган Пешовар шаҳридаги объектга бостириб кирганларида ўт очган. Шундан кейин эса мажмуа ичида ўзларини портлатиб юборган. Ҳужум оқибатида уч киши ҳалок бўлди ва камида беш киши яраланди

Reuters агентлиги манбаларининг айтишича, бинода икки нафар худкуш террорчи бомба портлатган.

"Аввал биринчи худкуш террорчи полиция биносининг бош кириш қисмига ҳужум қилди, бу пайтда уларнинг иккинчиси мажмуа ҳудудига кириб олди. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, жумладан, армия ва полиция, ҳудудни ўраб олди ва вазиятни диққат билан кузатмоқда, чунки штаб-квартира ичида террорчилар бўлиши мумкин деб гумон қиламиз", — деди исмини ошкор этмаган расмий.

Беш нафар ярадор, жумладан, икки нафар ҳарбий Lady Reading Hospital шифохонасига етказилди.

Чегара полициясининг штаб-квартираси Пешоварнинг аҳоли гавжум ҳудудида жойлашган.

Киритилди: 21:57 24.11.2025. Ўқилди: 203 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!