Бугун 24 июль, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Покистонда оломон Қуръонни таҳқирлаган сайёҳни ёқиб юборди

Покистонда оломон Қуръонни таҳқирлаган сайёҳни ёқиб юборди

Покистонда оломон Қуръонни ёқиб юборишда гумон қилинган шахсни полициядан қайтариб, уни ёқиб юборди, дея маҳаллий полицияга таяниб, Pakistan Today хабар берди.

Хабарга кўра, Панжоб вилоятининг Сиалкот шаҳридан бўлган эркак Хайбер-Пахтунхва вилоятининг Сват туманида ҳибсга олинган.

Айбланувчини Мадян вилоятидаги полиция бўлимига юборишга қарор қилишган, бу ҳақда маҳаллий масжидларга ўрнатилган овоз кучайтиргичлар орқали хабар қилингач, оломон ҳудудга бостириб кирган.

Ғазабланган одамлар айбланувчини милиция қўлидан тортиб олиб, кўчада судраб, ўт қўйиб, ўлдиришган, — деб хабар берди туман ИИБ матбуот хизмати.

Тўқнашувда жароҳатланган 11 маҳаллий аҳоли касалхонага ётқизилган. Покистон ҳукумати Мадянда тартибни тиклаш учун махсус кучларни юборган.

Аввалроқ Покистонда 22 ёшли талаба Муҳаммад пайғамбар ва унинг рафиқаларини ҳақорат қилувчи фотосуратлар ва видеоларни яратгани учун ўлимга ҳукм қилинган эди. Суд унинг шеригини умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилган.

Киритилди: 21:19 21.06.2024. Ўқилди: 3160 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!