Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилоятининг Танк туманида содир бўлган қуролли ҳужум оқибатида уч нафар йўл ҳаракати полицияси ходими ҳалок бўлди ва яна уч киши яраланди.
DAWN хабарига кўра, номаълум қуролли шахслар кўчма полиция микроавтобусига қарата ўт очган.
Отишмада икки нафар йўловчи ҳам яраланган ва кейинчалик тиббий ёрдам олиш учун касалхонага олиб кетилган.
Ҳужумдан сўнг, номаълум шахслар йўл ҳаракати полицияси машинасида қочиб кетишди. Тез орада воқеа жойига катта полиция контингенти етиб келди ва ҳудудни ўраб олди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари гумондорларни қўлга олиш учун қидирув операциясини бошлади.