Бугун 20 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Покистонда масжиддаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони ошди

Покистонда масжиддаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони ошди

Покистоннинг Афғонистон билан чегарасидаги Коҳат шаҳрида содир этилган худкушлик портлашида ҳалок бўлганлар сони камида 31 кишига етди. Бу ҳақда 19 сентябрь куни полиция маълум қилди. Ҳудудда отишма ҳали ҳам давом этмоқда.

Жангарилар 18 сентябрь куни Покистоннинг шимолий-ғарбий Хайбер-Пахтунхва провинциясидаги Коҳат тумани полиция бош бошқармаси мажмуасига бостириб кирган. Портловчи моддалар ортилган машина кучли портлаш келтириб чиқарган. Оқибатда полиция ҳовлисидаги масжидга жиддий зарар етган.

“Жангарилар ҳужуми ва худкушлик портлашида ҳозиргача камида 31 киши ҳалок бўлди. Уларнинг 16 нафари полиция ходимларидир. Яна 100 дан ортиқ киши яраланди”, деди полиция вакили AFP агентлигига.

Полициянинг билдиришича, бир неча жангарилар ҳали ҳам Коҳат полиция мажмуасининг Махсус бўлимида яшириниб олган. 18 сентябрдан бери улар билан отишма давом этмоқда. Уларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум.

Киритилди: 21:15 19.09.2026. Ўқилди: 304 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!