Агентлик бу ҳақда мамлакат хавфсизлик органларидаги манбаларига таяниб хабар бермоқда. Покистон махсус кучлари гаровда ушлаб турилган одамларни озод қилиш операциясини давом эттирмоқда.
11 март куни “Балужистон Озодлик Армияси” айирмачи қуролли гуруҳи Покистоннинг жануби-ғарбида йўловчи поездига ҳужум қилиб, машинистни яралаган ва йўловчиларни гаровга олган эди. АFP хабарига кўра, 450 киши гаровга олинган. Reuters маълумотига кўра, ҳужум пайтида поездда 425 нафар йўловчи бўлган.
Reuters'нинг ёзишича, айирмачилар сиёсий маҳбуслар, фаоллар ва Балужистондан бедарак йўқолганлар 48 соат ичида озод қилинмаса, гаровдагиларни ўлдириш билан таҳдид қилмоқда.