Бугун 9 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Покистон ва Афғонистон оқсоқоллари ҳукумат иштирокисиз маҳаллий оташкесим сулҳига эришди

Покистон ва Афғонистон оқсоқоллари ҳукумат иштирокисиз маҳаллий оташкесим сулҳига эришди

Афғонистон шарқидаги Кунар вилоятининг Покистон билан чегарадош айрим ҳудудларида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда маҳаллий манбаларга таяниб Amu TV хабар берди.

Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, жангларни тўхтатиш бўйича келишувда Покистон ҳамда “Толибон” расмийлари иштирок этмаган.

Музокараларни чегаранинг ҳар икки томонидаги қабила оқсоқоллари олиб борган. Шу сабабли ушбу келишув қанчалик узоқ давом этиши номаълум.

Amu TV манбаларининг таъкидлашича, келишув вақтинчалик характерга эга ва ҳали якуний тўхтамга келинмаган. Ҳозирча на “Толибон” ва на Покистон расмийлари ушбу хабар юзасидан расмий муносабат билдирди.

Киритилди: 12:45 06.05.2026. Ўқилди: 901 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!