Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Покистон Соғлиқни сақлаш вазири ҳам коронавирусни юқтириб олди

Покистон Соғлиқни сақлаш вазири ҳам коронавирусни юқтириб олди

6 июль куни Покистон Соғлиқни сақлаш вазири Зафар Мирза коронавирусни юқтириб олгани ҳақида маълум қилди. Ҳозирда Покистонда CОVID-19 га чалинганлар сони ортиб бораётгани сабабли соғлиқни сақлаш тизими қийинчиликка дуч келмоқда.

“Менга CОVID-19 ташхиси қўйилди. Тиббий маслаҳатларга биноан мен ўзимни уйда изоляцияга олдим ва барча эҳтиёт чораларини кўряпман. Менда коронавируснинг енгил аломатлари сезилмоқда. Илтимос, мени дуоларингизда унутманг” деб ёзди Зафар Мирза ўзининг "Твиттер" саҳифасида.

Покистонда ҳозиргача 235 минг киши коронавирус билан касалланди ва уларнинг 4839 нафари вафот этди. Бу мамлакатда ҳар куни 4000 га яқин янги касалланиш ҳолатлари қайд этилмоқда.

Зафар Мирза Покистонда коронавирусга чалинган ягона юқори мартабали амалдор эмас. Ундан олдин Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қуреши, Темир йўллар вазири Шайх Рашид ҳамда парламент матбуот котиби Асад Қайсерларга ҳам CОVID-19 ташхиси қўйилган эди.

Киритилди: 09:10 08.07.2020. Ўқилди: 1834 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!