Йўлларнинг тўсиб қўйилгани ва полиция томонидан кўздан ёш оқизувчи газ қўлланишига қарамай, минглаб одамлар Имрон Хоннинг озод этилишини талаб қилиб, Исломобод томон юриш қилди. Полиция билан тўқнашувларда бир офицер ҳалок бўлди, тўққиз нафари оғир яраланди.
Имрон Хон жорий йилнинг феврал ойида бўлиб ўтган сайловлардан овозларни сохталаштиришда айбланиб, четлаштирилган эди. Ҳозирда сиёсий сабабларга кўра Хонга қарши кўплаб суд ҳаракатлари олиб борилмоқда.