Покистон мудофаа вазири Хаважа Асиф Ҳиндистоннинг ҳарбий босқини муқаррар деб ҳисобламоқда.
Бу ҳақда у Reuters агентлигига маълум қилди.
"Биз ҳимоямизни кучайтирдик, чунки бу (Ҳиндистоннинг бостириб кириши) ҳозир муқаррар. Бундай вазиятда стратегик қарорлар қабул қилиш керак ва улар қабул қилинди," - деди у.