Бугун 20 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Покистон минтақадаги можароларни юмшатишда Туркиянинг ролини қайд этади

 Покистон минтақадаги можароларни юмшатишда Туркиянинг ролини қайд этади

Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга минтақадаги вазият кескинлашганда мамлакатига кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги постида маълум қилди.

Шариф, Покистоннинг турк халқининг бирдамлиги ва шаҳид покистонликлар хотирасига қилинган дуоларни қадрлашини қайд этди. У, шунингдек, Эрдўғaнни жорий ҳарбий вазият ҳақида маълумот берди ва Анқарага Жанубий Осиёдаги кескинликни камайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирди.

“Покистон Туркиядан Жанубий Осиёдаги кескинликни пасайтириш ва тинчликни сақлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдор”, — дейилади бош вазир баёнотида.

Туркия Президентлигининг Алоқа бошқармаси баёнотига кўра, телефон суҳбати 6 май куни бўлиб ўтган. Томонлар Жамму ва Кашмирдаги яқинда содир бўлган ҳужум, минтақадаги умумий вазият ва кескинликни пасайтириш йўлидаги мумкин бўлган қадамларни муҳокама қилган.

Президент Эрдўған Туркия Покистоннинг ўлчовли ва вазмин позициясини қўллаб-қувватлашини ҳамда ҳужум юзасидан холис ва ишончли халқаро тергов олиб боришни мақсадга мувофиқ деб билишини яна бир бор таъкидлади.

У, шунингдек, Анқара кескинлашувнинг олдини олиш учун барча зарур дипломатик саъй-ҳаракатларни қилишга тайёрлигини таъкидлади.

Киритилди: 15:28 08.05.2025. Ўқилди: 906 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!