Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Покистон махсус вакили Кобулда Афғонистон ташқи ишлар вазири билан учрашди

Покистон махсус вакили Кобулда Афғонистон ташқи ишлар вазири билан учрашди

Покистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакили Муҳаммад Содиқ Кобулда Толибон ҳукумати ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий билан учрашди.

Бу ҳақда The Express Tribune газетаси хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, учрашув Исломобод ва Кобул ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш контекстида муҳим аҳамиятга эга. Таъкидланишича, бу Покистон-Афғон муносабатларининг совуқлашиши фонида, чегарада тўқнашувларнинг кучайиши ва “Афғонистондан Покистон томон террорчилик ҳаракатининг давом этиши” туфайли, бу фаолиятни тўхтатиш чақириқлари ва Исломободнинг огоҳлантиришларига қарамай.

Маълумотларга кўра, Содиқ ва Муттақий икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, жумладан, минтақада барқарорлик ва фаровонликни таъминлаш мақсадида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олган.

Киритилди: 09:27 25.12.2024. Ўқилди: 336 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!