Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Покистон кучларига Ҳиндистонга қарши жавоб қайтариш учун "ҳаракат эркинлиги" берилди

Покистон кучларига Ҳиндистонга қарши жавоб қайтариш учун "ҳаракат эркинлиги" берилди

Бундай қарор ушбу мамлакат Миллий хавфсизлик кенгаши томонидан қабул қилинди, дея хабар бермоқда Samaa TV. Учрашув иштирокчилари БМТ Низомининг 51-моддасида мустаҳкамланган мамлакатнинг ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқига тўхталди.

"Покистон исталган вақтда, исталган жойда ва хоҳлаган тарзда жавоб бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади", деди Миллий хавфсизлик кенгаши ва мамлакат минтақада тинчликка интилаётган бўлса-да, суверенитет ва миллий қадр-қимматга ҳеч қандай муроса бўлмаслигини таъкидлади.

6 май оқшомида Ҳиндистон “Синдоор” ҳарбий операцияси ўтказилишини эълон қилди, унинг доирасида мамлакат қуролли кучлари Покистондаги тўққизта “террорчилик инфратузилмаси” обектларига ракета зарбалари берди. Покистоннинг маълум қилишича, зарбалар оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлган.

Бунга жавобан Покистон ҳарбийлари Ҳиндистоннинг бешта шаҳрига зарба берди ва Ҳиндистон ҳаво кучларининг бешта самолётини уриб туширди. Ҳиндистон полициясининг маълум қилишича, Покистоннинг Кашмирдаги ўққа тутилиши оқибатида ўн киши ҳалок бўлган. Ҳиндистон расмийлари самолёт йўқолгани ҳақидаги маълумотни тасдиқламади.

Киритилди: 12:37 08.05.2025. Ўқилди: 538 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!