Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Покистон, Кашмир ва Непалда тўсатдан сув тошқинлари 400 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди

Покистон, Кашмир ва Непалда тўсатдан сув тошқинлари 400 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди

Покистон, Ҳиндистон томонидан бошқариладиган Кашмир ва Непалда кучли ёмғирлар сабаб тўсатдан юз берган сув тошқинлари катта фожеаларга олиб келди. Расмий маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 400 дан ошди.

Покистоннинг шимоли-ғарбида жойлашган Хайбер-Пахтунхва вилоятида охирги 48 соат ичида камида 321 киши ҳалок бўлди. Вилоятнинг бир нечта қишлоқлари тўлиқ сув остида қолди.

Кашмирда эса ҳодиса оқибатида камида 60 киши вафот этди, 200 дан зиёд одам бедарак йўқолгани хабар қилинмоқда.

Непалда эса вазият янада оғирлашмоқда. Мамлакат ҳукумати маълумотларига кўра, тошқинларда 41 киши ҳалок бўлган, яна 121 киши турли тан жароҳатлари олган.

Гувоҳларнинг айтишича, бутун бошли қишлоқлар вайрон бўлиб, кўплаб одамлар лой ва сув оқимлари остида қолган.

Мутахассислар фикрича, глобал иқлим ўзгариши сабаб Ҳимолай минтақасида муссон мавсуми тобора хавфли тус олмоқда.

Ҳозирда қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Бироқ сув босиб қолган йўллар, кўчкилар ва йўлларнинг йўқолиши сабабли жараён жуда қийин кечмоқда.

Киритилди: 17:45 20.08.2025. Ўқилди: 1375 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!