Бугун 19 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Покистон илк бор космосга инсон жўнатмоқчи

Покистон илк бор космосга инсон жўнатмоқчи

Покистоннинг биринчи космонавти 25 ноябрь куни Хитой космик кемасида коинотга учади. Бу ҳақда мамлакат режалаштириш ва ривожланиш вазири Аҳсан Иқбол маълум қилди.

Унинг айтишича, ҳарбий учувчилар Зишан Али ва Хуррам Довуд космик парвозга тайёргарлик кўрмоқда. Ҳозирча улардан қайси бири парвоз учун танланиши маълум эмас.

Танланган номзод Хитойнинг «Тяньгун» орбитал станциясида юклама бўйича мутахассис вазифасини бажаради ва илмий тажрибалар ўтказади.

Покистон ва Хитой ойни ўзлаштириш дастури доирасида ҳам ҳамкорлик қилмоқда. 2028 йилда Хитой космик кемаси Покистоннинг ой юрувчи роботини Ернинг табиий йўлдошига етказиши режалаштирилган.

Покистон 2035 йилга келиб инсонни Ойга жўнатишни ҳам мақсад қилган.

Киритилди: Бугун 09:18. Ўқилди: 312 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!