Покистон ҳозирда ядровий қуролдан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқмаяпти — мамлакат мудофаа вазири Ҳаважа Асиф.
Шу билан бирга Покистон ташқи ишлар вазири Ҳиндистон ҳарбий ҳаракатларни тўхтаса, Исломобод тинчлик жараёнини бошлаш эҳтимолини кўриб чиқишини билдирди.
"Биз чин дилдан тинчликни хоҳлаймиз, чунки бизнинг мақсадимиз одамларнинг ҳалок бўлиши ёки вайронагарчиликлар келтириш эмас, балки ҳеч бир давлатнинг гегемонлигисиз яшаш. Биз буни амалда кўрсатдик", — деди Покистон ТИВ раҳбари Исъҳоқ Дар.