Бугун 26 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Покистон ҳарбийлари Афғонистонда маҳаллий фуқаронинг уйини бомбалади

Покистон ҳарбийлари Афғонистонда маҳаллий фуқаронинг уйини бомбалади

Афғонистоннинг Хост вилоятида Покистон ҳарбийлари маҳаллий фуқаронинг уйини бомбалаши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда “Толибон” ҳукуматининг расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид маълум қилди.

Мужоҳиднинг айтишича, Покистон Кунар ва Пактика вилоятларида ҳам рейдлар ўтказиб, тўрт нафар тинч аҳолини жароҳатлаган.

Покистон армияси ва ташқи ишлар вазирлиги ҳолатга изоҳ бермаган. Бу рейдлар Покистоннинг Пешовар шаҳридаги ҳарбийлашган тузилма биносига ҳужумлардан бир кун ўтиб амалга оширилди. Бу терактда уч нафар полициячи ҳалок бўлганди.

Сўнгги вақтларда Покистон ва Афғонистон ўртасида қонли тўқнашувлар сони ошиб бормоқда. Ўтган ойда икки давлат ҳарбийлари тўқнашуви ўнлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлганди.

Киритилди: 21:42 25.11.2025. Ўқилди: 367 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!