Исломобод Вашингтондан валюта барқарорлигини таъминлаш учун 10 миллиард доллар миқдорида молиявий ёрдам ажратишни сўради. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбага таяниб Reuters маълум қилди.
Агар ушбу сўров тасдиқланса, иқтисодий қийинчиликларни бошдан кечираётган ушбу мамлакат учун катта кўмак бўлади.
"Бу сўров Покистоннинг Эрон атрофидаги уруш бўйича музокараларда воситачилик қилганидан сўнг юзага келди. Бу воситачилик Исломободнинг халқаро саҳнадаги мавқейини оширди. Натижада мамлакат Вашингтон ва бошқа ҳамкорлардан иқтисодий манфаат кўришдан умидвор бўлмоқда", дея қайд этади Reuters.
Покистон ҳукумати АҚШ Молия вазири Скотт Бесcентга мурожаат қилиб, 5 йилгача муддатга мўлжалланган 10 миллиард долларлик икки томонлама валюта барқарорлиги фондини ажратишни сўраган.