Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф бошчилигидаги делегация Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий билан учрашди.
Бу ҳақда ИСНА агентлиги маълум қилди.
Аввалроқ Шариф 25 май куни Туркияга ташриф буюргани ва президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашгани , шунингдек, сафари доирасида Эрон, Озарбайжон ва Тожикистонга ҳам ташриф буюриши хабар қилинган эди.