Покистон армияси Fatah-2 ЕR узоқ масофага учувчи гипертовушли баллистик ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди.
Бу ҳақда DAWN агентлиги Хизматларлараро Жамоатчилик билан алоқалар (ISPR) баёнотига таяниб хабар бермоқда.
"Ўзининг ноёб парвоз йўли ва маневр қобилияти туфайли у юқори аниқликдаги нишонларга зарба беришга ва душманнинг ракетага қарши мудофаа тизимларини тешиб ўтишга қодир. Узоқ масофага учувчи Fatah-2 ЕR жанговар тизими армиянинг узоқ масофалардаги нишонларга зарба бериш қобилиятини янада оширади", дейилади баёнотда.