Покистон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Эронни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб, низони музокаралар йўли билан ҳал қилишга чақирди.
Interfax агентлиги хабар беришича, вазирлик вакили Тоҳир Андрабий Покистон томонларни зўравонликни тўхтатиш ва ўзаро англашув меморандуми доирасида техник музокараларни қайта бошлашга ундашда давом этишини маълум қилди.
«Покистон томонларни зўравонликни тўхтатишга ва ўзаро англашув меморандумига мувофиқ техник музокараларни қайта бошлашга чақиришда давом этади», — деди Тоҳир Андрабий.
Эслатиб ўтамиз, июль ойи бошида АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши ҳарбий зарбалар қайта бошланганини ва сулҳ тугаганини эълон қилган эди.
Шу билан бирга, ўтган ҳафта АҚШнинг БМТдаги элчиси Майк Уолтц Эроннинг ядровий дастури бўйича экспертлар даражасидаги музокаралар тўхтатилмаганини билдирган.