Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Покистон 1 миллиондан ортиқ ноқонуний афғон муҳожирларини депортация қилмоқда

Покистон 1 миллиондан ортиқ ноқонуний афғон муҳожирларини депортация қилмоқда

Покистон ҳукумати республикада ноқонуний яшаётган 1,1 миллионга яқин афғон фуқароларини депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилганини эълон қилди.

Бу ҳақда Geo телеканали хабар берди.

Унга кўра, визасига эга бўлмаган афғонлар, жумладан, тегишли ҳужжат муддатини узайтириш рад этилган шахслар депортация қилинади. Телеканал таъкидлаганидек, режа аллақачон маъқулланган ва “барча манфаатдор томонлар ва Афғонистон ҳукумати билан” мувофиқлаштирилмоқда.

Ўтган ҳафта Geo TV Покистонда ноқонуний яшаётган хорижликларга мамлакатни ўз ихтиёри билан тарк этишлари учун бир ой муддат берилиши ҳақида хабар берган эди.

Телеканал маълумотларига кўра, ҳозирда Покистонда 1,1 миллионга яқин Афғонистон фуқароси ноқонуний яшаб келмоқда.

Киритилди: 02:53 03.10.2023. Ўқилди: 1229 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!