"Монако" ярим ҳимоячиси Поль Погба "Олтин тўп" учун курашда "ПСЖ" ҳужумчиси Усмон Дембеленинг имкониятини юқори баҳоламоқда.
"Усмон бу йил Чемпионлар Лигасини қўлга киритди, жамоа учун ҳал қилувчи голлар урди, энг муҳим пайтларда ўз сўзини айта олди. Бундай мавсумдан кейин у шубҳасиз, бошқа номзодлардан бир қадам олдинда турибди. Агар Усмон Дембеле бу йил "Олтин тўп"га эга чиқмаса, кейинги йилларда унга бу мукофотни қўлга киритиш жуда қийин бўлади. Бу унинг йили", - деди франциялик ярим ҳимоячи.
Дембеле жорий мавсумда "ПСЖ" билан требль қилди. Улар КЎЖЧ-2025 финалида "Челси"га ютқазиб қўйди - 0:3.