Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Поезд кечикса — пуллик компенсация тўланади

Поезд кечикса — пуллик компенсация тўланади

Ўзбекистон Республикаси Рақобат қўмитаси ташаббуси билан маҳаллий поездлар кечиккан ҳолларда йўловчиларга компенсация тўлаш тартиби жорий этилмоқда.

📊 Янги қоидаларга кўра, агар поезд ташувчи айби билан кечикса:
⏱️ 15–30 дақиқа — 15% компенсация;
⏱️ 31–60 дақиқа — 25%;
⏱️ 61–120 дақиқа — 50%;
⏱️ 121 дақиқадан ортиқ — 100% (тўлиқ қайтариш).

Илгари бу тартиб фақат Афросиёб поездларига нисбатан амал қилган бўлса, эндиликда барча маҳаллий (оддий ва тезюрар) поездларга ҳам татбиқ этилади.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан тегишли қоидаларнинг янги таҳрири ишлаб чиқилмоқда.

Бу ўзгаришлар йўловчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва хизмат сифатини оширишга қаратилган.

Киритилди: Бугун 11:55. Ўқилди: 298 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!