Пиёз жуда кўп фойдали хусусиятларга эга, аммо айрим касалликларга чалинган беморлар учун уни ейиш хавфли, деди РИА Новостига шифокор ва нутрициолог Мария Тихомирова.
Выращивание арбузов и дынь в Краснодарском крае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2021
Жамият
Кимларга тарвуз ейиш мумкин эмас? Уролог тавсияси
2 Июн 2021, 13:17
Бу сабзавот антибактериал ва вирусга қарши хусусиятларга эга, таркибида дезинтоксикацияда ёрдам берадиган олтингугурт мавжуд. Пиёзда, шунингдек, бошқа фойдали минераллар ва витамин C бор.
Бундан ташқари, у овқат ҳазм қилиш ва суюқликни танадан чиқаришга ёрдам беради.
"Сабзавот таркибидаги антиоксидант кверцетин саратон ва аллергия учун фойдали. Пиёз сперма сифатини ҳам яхшилайди", - дейди Тихомирова.
Бироқ, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси бўлган одамлар пиёзни эҳтиёткорлик билан истеъмол қилишлари керак.