Бугун 11 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Писториус: Россия Украинадаги уруш учун зарур бўлганидан кўпроқ қурол ишлаб чиқармоқда

Писториус: Россия Украинадаги уруш учун зарур бўлганидан кўпроқ қурол ишлаб чиқармоқда

Россияда қурол-яроғ ишлаб чиқариш ҳажми Украинадаги урушни олиб бориш учун зарур бўлганидан анча юқори. Бу ҳақда Германия мудофаа вазири Борис Писториус Бундестагдаги нутқи чоғида маълум қилди.

Писториуснинг сўзларига кўра, Россиянинг қурол ишлаб чиқариш суръатлари Москва келажакдаги эҳтимолий можароларга тайёргарлик кўраётганидан далолат беради.

«Россия ҳар ой ишлаб чиқариши мумкин бўлган қисқа ва ўрта масофага мўлжалланган 150 та ракетанинг ўртача 80 тасигина Украинага жўнатилади», — деди Писториус.

Апрель ойида Писториус Германиянинг янги ҳарбий стратегиясини тақдим этган эди. Унда Россия мамлакат учун асосий таҳдид сифатида кўрсатилган.

Германия мудофаа вазири Бундесверни Европадаги энг кучли конвенционал армияга айлантиришга ваъда берган.

Киритилди: 20:54 09.09.2026. Ўқилди: 755 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!