Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Пискент туманига ҳоким тайинланди

Пискент туманига ҳоким тайинланди



Арипов Музаффар Акбарович - Пискент тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

М. Арипов 1985 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти – олий. 2010 йилда Тошкент давлат аграр университетини, 2020 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Лавозимга тайинлангунга қадар, Тошкент вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Пискент тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Нодирбек Якубов ўз аризасига биноан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Бугун шу муносабат билан Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.

Йиғилишда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди.

Киритилди: 19:50 11.04.2024. Ўқилди: 1524 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!