Бугун 28 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Пишиқчилик даврида нарх тушиб кетиши оқибатида Сурхондарё, Жиззах, Қашқадарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятида ҳосил охиригача йиғиб олинмаган

Пишиқчилик даврида нарх тушиб кетиши оқибатида Сурхондарё, Жиззах, Қашқадарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятида ҳосил охиригача йиғиб олинмаган

Пишиқчилик даврида нарх тушиб кетиши оқибатида Сурхондарёда карам, лавлаги, Жиззахда пиёз ҳосили, Қашқадарё, Жиззах, Сирдарёда тарвуз ҳосили охиригача йиғиб олинмагани кўрсатиб ўтилди.

Эҳтиёждан ортган ҳосилни қуритиб, озуқавий қўшимча шаклида экспорт қилиш мумкинлиги, бунга озиқ-овқат саноати корхоналарида талаб катталиги таъкидланди.

Келгуси йилда “шок” усулида музлатиш, озуқа қўшимчаси тайёрлаш бўйича 100 миллион долларлик 50 та лойиҳани ишга тушириш муҳимлиги қайд этилди.

Саноатлашган боғ-токзорларда 20 сотихгача майдонда кичик музлаткич, саралаш ва қадоқлаш цехларини қуришга рухсат берилган.

Мутасаддиларга интенсив боғларда бундай цехлар учун жойларни белгилаш, келгуси йилда 500 минг тоннали қувватларни яратиш бўйича ҳисоб-китоб қилиб, туманлар бўйича ишни бошлаш топширилди.

Киритилди: Бугун 18:09. Ўқилди: 761 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!