Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Пиоли "Ан-Наср" мураббийлигидан кетди

Пиоли "Ан-Наср" мураббийлигидан кетди

Италиялик мутахассис Стефано Пиоли Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби бош мураббийи лавозимини тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Олдинроқ матбуотда Стефано Италия А Сериясига қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Мураббий хизматларига "Фиорентина" қизиқмоқда. Италия чемпионатида Пиоли "Интер", "Милан", "Лацио", "Болонья" ва "Фиорентина"даги фаолияти билан танилган. Стефано ўтган йилнинг сентябрь ойидан бери "Ан-Наср"ни бошқариб келаётганди. Унинг қўл остида жамоа Саудия Арабистони чемпионатининг 2024/2025 йилги мавсуми турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллади.

Киритилди: 15:39 25.06.2025. Ўқилди: 462 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!