Бугун 27 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Пезешкиян: АҚШ ва Исроил ислом оламини бўлиб ташлашга уринмоқда

Пезешкиян: АҚШ ва Исроил ислом оламини бўлиб ташлашга уринмоқда

Эрон президенти Масъуд Пезешкиян Саудия Арабистони, БАА ва Покистон етакчилари билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбатларда минтақадаги вазият, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўллари муҳокама этилди.

Саудия валиаҳди Муҳаммад бин Салмон билан суҳбатда Пезешкиан:

«Биз АҚШ билан қарама-қаршиликларни халқаро ҳуқуқ асосида ҳал қилишга тайёрмиз. Эрон дўст давлатлар томонидан ҳар қандай қўллаб-қувватлашни олқишлайди», — деди.

Шу билан бирга, у АҚШ ва Исроилни ислом давлатлари ўртасида адоват уруғини сочишда айблади.

Саудия валиаҳди жавобан таъкидлади:

«Минтақадаги ҳеч бир давлат Эронга қарши ҳаво маконини очмаган ва очмайди. Саудиядаги АҚШ базалари ҳам ҳужум учун ишлатилмайди. Биз сизнинг ўзингизни ҳимоя қилиш ҳуқуқингизни тан оламиз».

БАА президенти Муҳаммад бин Зоид билан суҳбатда Пезешкиан хорижий аралашувларсиз барқарор минтақа барпо этишга тайёрлигини билдирди.

Ал Наҳайён барча давлатларнинг суверенитетини ҳимоя қилиш ва қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш зарурлигини қайд этди.

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан суҳбат чоғида Пезешкиан икки мамлакат ўртасидаги дўстлик «душманлар фитнасига дош беради», деди.

Шариф АҚШ ва Исроилнинг Эронга зарба беришини қоралаб, тинчликни сақлашга ва барча зиддиятларни дипломатик йўл билан ҳал этишга чақирди.

Киритилди: 09:37 25.06.2025. Ўқилди: 633 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!