Эрон октябрь ойида Қозонда бўлиб ўтадиган БРИКС саммитида Россия билан кенг қамровли стратегик шериклик шартномасини имзолашга тайёр. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин билан телефон мулоқотида сайланган президент Масуд Пезешкиан маълум қилди.
«Эрон ва Россия ўртасида кенг қамровли ҳамкорлик келишуви бўйича ҳужжатларни тайёрлаш якунланди ва биз уни Россияда бўлиб ўтадиган БРИКС саммити доирасида имзолашга тайёрмиз», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган ИРНА ахборот агентлиги.
«Биз дўстимиз ва қўшнимиз Россия билан муносабатларга катта аҳамият берамиз ва бу муносабатларни мустаҳкамлаймиз», — дея қўшимча қилди Пезешкиан.
❕ Агентлик маълумотларига кўра, Путин билан суҳбат чоғида Пезешкиан икки давлат ўртасида БРИKС, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ), Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИ) ва бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлаган.