Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг Тоғли Қорабоғдаги вазият ҳақидаги асосий баёнотлари:
— Кремл минтақадаги кескин эскалациядан хавотирда, ҳозир асосийси Ереван ва Бокуни куч ишлатиш усулларидан воз кечишга ишонтириш;
— Озарбайжон Қуролли кучлари минтақадаги тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриши керак;
— Россия ҳарбийлари ҳозирда Арманистон ва Озарбайжон томонлари билан энг юқори даражада алоқада бўлиб турибди;
— Муаммони сиёсий ва дипломатик йўл билан ҳал қилиш имконияти мавжуд;
— Кремл Ереван ва Бокуни аввал имзоланган уч томонлама ҳужжатларга амал қилишга чақиради;
— Тоғли Қорабоғдаги Россия тинчликпарвар кучларнинг хавфсизлиги Кремл учун устувор масала, бироқ ҳозирча уларнинг ҳаётига таҳдидлар ҳақида ҳеч қандай маълумот келиб тушмади.