Европа шаҳарларидаги синагогалар, яҳудий хайрия ташкилотлари ва АҚШ банкларига уюштирилаётган ҳужумларнинг кўпайиши бунга далолат бериши мумкин.
Financial Times нашри Гаагадаги Халқаро терроризмга қарши кураш маркази (ICCT) эксперти Жулиан Ланчеснинг фикрларини келтирмоқда.
"Буюк Британия, Белгия ва Франциядаги қатор жиноятлар учун жавобгарликни "Асҳоб ал-Ясмин" гуруҳи ўз зиммасига олди. Ушбу гуруҳ бир ойдан камроқ вақт аввал пайдо бўлган: 9 мартга қадар "Асҳоб ал-Ясмин" на интернетда ва на унинг ташқарисида бирон-бир из қолдирган", – деди Ланчес.
"Улар гўёки йўқ жойдан бирдан пайдо бўлган гуруҳ — бу ғайритабиий ҳолат", — дея таъкидлади Ланчес нашрга берган интервьюсида.
Унинг фикрича, "Асҳоб ал-Ясмин" Эрон разведкасининг лойиҳаси бўлиши мумкин. Бундан кўзланган мақсад — "Европа мамлакатларида тартибсизлик келтириб чиқариш ва жамиятни беқарорлаштиришдир".
Шу билан бирга, гуруҳ ҳужумларни амалга ошириш учун уларнинг асл мақсадидан бехабар бўлган учинчи шахслардан фойдаланаётган бўлиши эҳтимоли юқори, дейилади хабарда.