Россия ва Эрон президентлари Владимир Путин ва Масуд Пезешкиан ўртасидаги музокаралар жума куни Кремлда бўлиб ўтади.
Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
"Учрашув Москвада, Кремлда бўлиб ўтади" - деди Песков.
Унинг сўзларига кўра, Эрон президентининг Москвага бўлажак ташрифининг ўта муҳим таркибий қисми икки давлат ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги битим имзоланиши бўлади.
“Бу биз учун жуда муҳим воқеа, биз бунга катта аҳамият берамиз”, — дея таъкидлаган Песков ва президентлар ОАВга баёнот беришни режалаштирганини қўшимча қилди.
Аввалроқ Эроннинг Россиядаги элчиси Казем Жалолий Эрон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик шартномаси 47 моддадан иборат эканлигини маълум қилган эди.