Россия Европа қўшинларини Украинага жойлаштириш эҳтимолига кескин қарши. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар бермоқда Report Россия ОАВларига таяниб.
«Бизда салбий муносабат бор», – деди Песков. Унинг сўзларига кўра, «Европалик ҳарбийлар деган тушунча йўқ, аслида улар аниқ давлатларнинг ҳарбийлари бўлиб, бу давлатларнинг аксарияти НАТОга аъзо».
Шу билан бирга, Песков Украина ҳудудида айнан НАТО ҳарбий инфратузилмасининг жойлаштирилиши можаронинг асосий сабабларидан бирига айланганини таъкидлади.