Бугун 29 май, 2022 йил, якшанба

O'ZB

Песков Рамзан Қодировга Россиянинг президенти Путин эканлигини эслатиб қўйди

Песков Рамзан Қодировга Россиянинг президенти Путин эканлигини эслатиб қўйди

Чеченистонни ўз ичига олган Россия ташқи сиёсатининг асосларини мамлакат президенти шакллантиради. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодировнинг "Украинани Россияга қўшиб олган бўлардим", деган сўзларига изоҳ берар экан, маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».

Песковнинг қайд этишича, Қодиров ҳам Россиянинг барча фуқаролари каби навбатдаги президентлик сайловларида номзод сифатида иштирок этиши мумкин. “Аммо, умуман олганда, шуни эслатмоқчиманки, Россия Федерацияси ташқи сиёсатининг асослари Россия давлати раҳбари томонидан шакллантирилади ва бизнинг раҳбаримиз - Чеченистон Республикасини ўз ичига олган Россия давлати раҳбари. Бу Владимир Владимирович Путин", - деди Россия президентининг матбуот котиби.

Аввалроқ Қодиров агар у Россия президенти бўлганида, Украинани аллақачон босиб олиб, у ерда тартиб ўрнатган бўлишини айтганди. Унинг фикрича, Украина ҳозир АҚШ назорати остида.

Киритилди: 16:27 25.01.2022. Ўқилди: 9634 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!