Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Песков: Қрим кўпригига ҳужумлар хавфи сақланиб қолмоқда

A A A
Песков: Қрим кўпригига ҳужумлар хавфи сақланиб қолмоқда

Қрим ва Россиянинг бошқа ҳудудлари хавфсизлигини таъминловчи барча хизматлар Украина учувчисиз учоқларига ҳужум қилиш ҳаракатларининг кучайиши муносабати билан зарур чораларни кўрмоқда. Бу ҳақда журналистларга Россия Федерацияси президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Ҳудудларимиз хавфсизлигини таъминлашда иштирок этаётган ҳар бир киши ҳушёр ҳолатда, чора кўрмоқда”, — деди Кремл вакили Қримда учувчисиз учоқларга ҳужум қилишга уринишларни изоҳлар экан.

Песковнинг таъкидлашича, “сўнгги кунларда Россия ҳудудларига учувчисиз самолётлар ёрдамида ҳужум қилишга уринишлар кучайган”. “[Россия Федерацияси ҳудудларини ҳимоя қилиш бўйича] чора-тадбирлар кўрилмоқда, жуда қизғин ва куну тун иш олиб борилмоқда”, — деди Кремл матбуот котиби. Россия президенти Владимир Путиндан ҳужумлар таҳдиди билан боғлиқ қўшимча кўрсатмалар бўладими, деган саволга матбуот котиби “уларни талаб қилиш даргумон”, деди.

Песковнинг сўзларига кўра, Қрим кўпригига ҳужумлар хавфи сақланиб қолмоқда, бунинг учун доимий юқори ҳушёрлик талаб этилади.

Киритилди: 14:45 24.07.2023. Ўқилди: 714 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!