"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ўз жамоасига янги марказий ҳимоячилар қўшилганидан хурсанд.
Қишки трансфер ойнасида “шаҳарликлар” “Ланс”дан Абдуқодир Ҳусанов ва “Палмейрас”дан Витор Рейсни сотиб олишди.
Икки ёш марказий ҳимоячининг умумий трансфер нархи деярли 80 миллион еврога баҳоланмоқда. “Раҳбариятдан Ҳусанов ва Рейсни сотиб олгани учун жуда миннатдорман!
Уларсиз бизда Чемпионлар лигасига йўл олиш ёки Англия кубоги учун курашиш имконияти бўлмайди.
Бу мумкин эмас эди!", - дея Гвардиоланинг сўзларидан иқтибос келтиради City Raport.