Пеп Гвардиола футбол тарихидаги энг муваффақиятли мураббийлардан бири ҳисобланади.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола илгари "футболни яхшироқ тушунишига ёрдам берган" ўйинчининг исмини айтган эди.
Гвардиола "Барселона", "Бавария" ва "Сити" каби нуфузли клубларни бошқарган тарихдаги энг муваффақиятли мураббийлардан бири саналади.
Инглиз футболига келганидан бери Гвардиола жамоани кетма-кет тўрт марта Премер-лига ғолиблигига олиб чиққан биринчи мураббий бўлди.
Пеп Гвардиола ўйинни яхшироқ тушунишига ёрдам берган футболчининг исмини айтди.
Гвардиола 2018 йилдаёқ "Барселона" ва Испания терма жамоасининг собиқ юлдузи Андрес ИниЭстани мақтовлар билан тилга олган эди.
У шундай деган эди: "Менимча, у "Барселона"нинг сўнгги 15-20 йиллик тарихининг ажралмас қисмидир. Унга фақат миннатдорчилик билдира оламан, у менга жуда ёрдам берди."
"Одамлар мураббий ўйинчиларга ёрдам беради деб ўйлашади, аммо баъзи ҳолларда, жумладан Андрес каби, ўйинчи мураббийга ёрдам беради. У менга ўйинни яхшироқ тушунишимга кўмаклашди. Шунчаки уни кузатиш, майдонидаги ҳаракатларини кўриш кифоя эди. У қозонган тўплар сони, ўйнаш услуби, майдонда ва ундан ташқарида профессионал бўлиш учун намуна бўларди."
Гвардиола қўшимча қилди: "Келажаги учун барча эзгу тилаклар. У нафақага чиқишга қарор қилганда, умид қиламанки, яна ўн йилдан сўнг, футболга, айниқса Барселонага қайтиб, майдонда ёш ўйинчиларга, ҳатто профессионал футболчиларга ҳам таълим бериши мумкин."
"Бу ҳақиқатан ҳам завқли тажриба эди. Унинг истеъдоди бор эди. Бошида менга ҳам, ходимларимга ҳам осон бўлмади, лекин у ёнимизда эди, бизни қўллаб-қувватлади, доимо бу иш беришига ишонди. Унга келажакда омад тилайман. Ишончим комилки, уни эслаб қолишади ва менимча, футбол ҳақида гапирганида, бу жуда кўп нарса англатади."