Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Пензада ЙТҲга учраган ўзбекистонликлар бўйича қўшимча маълумот берилди

Пензада ЙТҲга учраган ўзбекистонликлар бўйича қўшимча маълумот берилди

Россиянинг Пенза вилоятида ўзбекистонликлар ЙТҲга учрагани хабар қилинганди. Ҳалок бўлганларнинг икки нафари Ўзбекистон фуқароси экани тасдиқланди.

“КамАЗ” юк машинаси ва Cobalt автомобили тўқнашганди. Оқибатда 1996 йилда туғилган Cobalt ҳайдовчиси ҳамда 1980 ва 1965 йилда туғилган икки йўловчи эркак воқеа жойида ҳалок бўлган. Дастлабки маълумотда ҳалок бўлганларнинг бир нафари Ўзбекистон фуқароси экани қайд этилган.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасининг маълум қилишича, олиб борилган тадбирлар натижасида ҳалок бўлганларнинг икки нафари (1980 ва 1996 йилда туғилган фуқаролар) Ўзбекистон фуқароси экани аниқланди.

Бош консулхона маҳаллий ҳокимият вакилларининг кўмагида турли жароҳатлар олган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Кузнеск туманлараро шифохонасидан Пенза шаҳар 6-марказий клиник шифохонасига кўчирилган.

“Тиббиёт муассасасининг шифокорлари билан учрашув ўтказилиб, доимий алоқа ўрнатилиб, аҳволи бўйича мунтазам равишда маълумот олинмоқда”, дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, айни пайтда Бош консулхона жасадларни ватанга қайтариш бўйича зарур расмийлаштирув ишларини якунлаш чораларини кўрмоқда.

Киритилди: 12:22 12.11.2024. Ўқилди: 1765 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!