Пентагон Ҳўрмўз бўғозини очиш учун 2500 тагача денгиз пиёдаларини юбориши мумкин, деб ёзмоқда WSJ.
АҚШ уруш вазири Пит Хегсет олдинроқ бўғозни кемалар учун очишни ваъда берган эди.
Эрон Ҳўрмўз бўғозини ёпганидан сўнг жаҳон бозорида нефт нархи 100 доллардан ошди. АҚШ G7 давлатларини заҳиралардан фойдаланишга чақирди ва вақтинча Россия нефтига санкцияларни бекор қилди. Лекин бу чоралар узоқ муддатга етмаслиги мумкин.
Эрон нефт нархини 200 долларгача оширишни ваъда берган. Бу содир бўлса, АҚШда Трамп сиёсатидан кескин норозилик юзага келиши муқаррар.
Айни дамда Эрон Ҳиндистон кемаларига бўғоздан ўтишга рухсат берган. Франция ва Италия ҳам бўғоздан кемаларнинг хавфсиз ўтиши бўйича Эрон билан музокараларни бошлади.