Пентагон Вашингтонда Пит Ҳегсет ва Марко Рубио яшайдиган ҳудудга лазер тизимини ўрнатмоқчи — NYT.
The New York Times манбаларига кўра, АҚШ армияси Ҳегсет ва Рубио қароргоҳлари яқинида дронларга қарши лазер тизимини жойлаштириш масаласини муҳокама қилмоқда. Бунга мазкур ҳудудда ноодатий дронлар фаоллиги кузатилгани сабаб бўлган.
Ушбу режа Пентагон ва Федерал авиация бошқармаси (FAA) ўртасида кескин баҳсларга сабаб бўлди. Томонлар хавфсизлик масалалари ва фуқаролик авиациясига эҳтимолий таъсири бўйича келиша олмаяпти.