Бугун 20 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Пентагон вакили: "АҚШ технология пойгасида Хитойга ютқазиши мумкин"

Пентагон вакили: "АҚШ технология пойгасида Хитойга ютқазиши мумкин"

АҚШ Хитой билан технологик рақобатда мағлуб бўлиши мумкин. Бундай эҳтимолни Пентагоннинг тадқиқот ва муҳандислик ишлари бўйича юқори лавозимли расмийси Эмиль Майкл истисно қилмади.

Майкл 25 август куни Вашингтонда Breitbart томонидан ташкил этилган сунъий интеллектга бағишланган тадбирда иштирок этди. У АҚШ мудофаа тизимини замонавий технологиялар, жумладан сунъий интеллект асосида тезроқ янгилаш зарурлигини таъкидлади.

Унинг фикрича, Хитойнинг технологик соҳада етакчиликни қўлга киритиши АҚШнинг нафақат иқтисодий, балки ҳарбий устунлигига ҳам жиддий хавф туғдириши мумкин. Майкл аввал ҳам АҚШнинг сунъий интеллект, квант технологиялари ва бошқа стратегик йўналишларда рақибларидан ортда қолмаслиги зарурлигини айтган.

"XXI асрда вазият бошқача ривожланади", — деди Майкл.

Киритилди: 12:27 26.08.2026. Ўқилди: 1083 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!