Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Пентагон ракеталар заҳирасининг қисқариб бораётганидан жиддий хавотирда

A A A
Пентагон ракеталар заҳирасининг қисқариб бораётганидан жиддий хавотирда

Яқин Шарқда АҚШ армияси иштирок этаётган ҳарбий ҳаракатлар ортидан харажатлар кескин ошмоқда. Bloomberg агентлиги хабар беришича, Пентагон АҚШдаги қурол-яроғ заҳираларининг хавфли даражада камайиб бораётганини маълум қилган.

Вашингтон ракеталар ва ўқ-дорилар заҳирасини тиклаш учун тахминан 3,5 миллиард доллар ажратади. Бу маблағлар, асосан, Исроилнинг сўровига биноан жангларда иштирок этаётган АҚШнинг Марказий қўмондонлиги харажатларини қоплаш учун мўлжалланган.

❕ Бу АҚШдан берилган биринчи ёрдам сўрови эмас — бу каби сўровлар сони кўпаймоқда. Бу эса, Америка томонидан Исроилга узлуксиз таъминотни таъминлаш имконияти ва бунинг АҚШ учун қанчага тушаётгани ҳақида саволлар уйғотмоқда.

Тафсилотлар:

  • $1 миллиард — Standard Missile туркумидаги баллистик ракеталарга қарши перехватчи ракеталар хариди учун ажратилади.

  • $204 миллион — THAAD мўъжаз ракета тизими учун ракеталар заҳирасини тиклашга сарфланади.

  • $9,2 миллион — THAAD тизимидаги радиолокация ускуналарини таъмирлаш учун.

  • $1,4 миллион — ракеталарни тезкор етказиб бериш учун махсус авиация миссиялари учун ажратилади.

Жорий йил июн ойидаги 12 кунлик можарода АҚШ кучлари 100 дан ортиқ THAAD ракетасини ишлатган — бу тизимнинг амалдаги заҳираларининг чорак қисмини ташкил қилади. Шу билан бирга, ўтган йил давомида бундай ракеталардан бор-йўғи 11 тани ишлаб чиқаришга улгурилган.

Киритилди: 15:39 25.08.2025. Ўқилди: 1064 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!