АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остиннинг айтишича, Украина келаётган қишда жанговар амалиётлар ўтказиш учун барча зарур ресурсларга эга. Бу ҳақда Остин Украинага ташрифи чоғида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Украинада "қишда муваффақият қозониш ва курашиш учун" барча имкониятлар мавжуд.
Пентагон раҳбари Владимир Зеленскийнинг ҳарбий амалиётларни давом эттириш зарурлиги ҳақидаги нуқтаи назарига ҳам қўшилди.
АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин 20 ноябр куни амалий ташриф билан Украинага келди. Пентагоннинг хабар беришича, у чет эллик ҳамкасблари билан хавфсизлик соҳасида стратегик шериклик масалалари ва Киевга ҳарбий ёрдамнинг янги чораларини муҳокама қилиш ниятида.