Пентагон раҳбари Пит Хегсет NBC News телеканалининг 2028 йилги АҚШ сайловларида президентликка номзодини қўйиш ниятида эканлиги ҳақидаги хабарларини рад этди.
Хегсет бу ҳақда ижтимоий тармоқ саҳифасида эълон қилди.
"Бу мутлақо ёлғон. Биз буни NBCга айтдик, аммо улар фақат аноним манбалар орқали ёлғон гапиришмоқда. Менинг ягона мақсадим Мудофаа вазирлигини яна буюк қилиш", деб ёзган у.