Пентагон раҳбари Ллойд Остин Исроил мудофаа вазири Йоав Галант билан телефон орқали мулоқот қилди. Остин Эроннинг Исроилга ҳужумини "босқинчилик ҳаракати" деб атади.
"Котиб ва мен бир-биримизни Исроилни Эрон учирган 200 га яқин баллистик ракеталардан мувофиқлаштирилган мудофаа қилгани ва яқин алоқада бўлишга қарор қилдик” - деди Пентагон раҳбари ижтимоий тармоқдаги постида.
Эрон кеча, 1 октябрь куни Исроилга ҳужум қилди. Исроил ҳудудига 180 дан ортиқ ракета учирилди. АҚШ президенти Жо Байден америкалик ҳарбийларга Эрон томонидан учирилган ракеталарни уриб туширишни буюрди. Эрон Исроилга ҳужумини мамлакат суверенитетининг бузилишига қонуний жавоб деб билади.